Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:09

Эрон ядровий дастури бўйича музокара Нью-Йоркда давом этади


Эрон ядровий дастури бўйича Вена музокараларида Теҳрон делегацияси раҳбари бўлган Аббос Арағчи.
Эрон ядровий дастури бўйича Вена музокараларида Теҳрон делегацияси раҳбари бўлган Аббос Арағчи.
Эрон ядровий дастури бўйича экспертлар даражасидаги музокараларнинг кейинги босқичи май ойида Нью-Йоркда ўтказилади.

Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда Теҳрон делегацияси раҳбари бўлган Аббос Арағчига кўра, муҳокама БМТ қароргоҳида ўтказиладиган Ядро қуролини ёймаслик тўғрисидаги шартномага бағишланмиш учрашув доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эроннинг ИРНА расмий ахборот агентлиги хабар тарқатди. Бироқ Ғарб мамлакатлари вакиллари бу хабарни ҳозирча тасдиқлаганлари йўқ.

Апрель ойи бошида Эрон ҳамда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой каби дунёдаги олти йирик давлат делегациялари Эрон ядровий муаммосини ҳал қилиш тўғрисидаги узоқ муддатли шартнома бўйича келишувга эришиш учун Венада учрашгандилар.

Январь ойида бу борадаги оралиқ шартнома кучга кирган. Мазкур шартномага мувофиқ, Эрон ўзига қарши халқаро иқтисодий санкцияларнинг бир қисми бекор қилиниши эвазига ўз ядровий дастурининг маълум қисмидан воз кечишни зиммасига олган.

Ғарб мамлакатлари Эронни маҳфий равишда ядро қуроли яратишга уринаётганликда гумонлайди. Ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилувчи Теҳрон эса бу айбловларни рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG