Линклар

logo-print

АҚШ вице президенти Украинага йўл олди


АҚШ Вице президенти Жой Байден.

АҚШ Вице президенти Жой Байден.

АҚШ Вице президенти Жой Байден душанба куни Киевда Украина ҳукумати етакчилари билан учрашади. Байденнинг Киевга ташрифи Украина билан Россия 20 апрель куни рўй берган қонли тўқнашув юзасидан бир-бирини айблаётган пайтга тўғри келмоқда.

Икки кунлик ташриф давомида Байден Украина муваққат президенти Олександр Турчинов, бош вазир Аресений Яценюк ҳамда парламент вакиллари билан учрашади.

Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ вице президенти халқаро ҳамжамиятнинг Украина иқтисодини ўнглаш ҳамда юзага келган бўҳронни ҳал этиш уринишларига доир масалани муҳокама қилади.

Украина ва Россия Славянск шаҳрида 20 аперль куни россияпараст айирмачилар ўрнатган блок-постда камида уч кишининг ўлими билан тугаган отишмада бир-бирини айбламоқда.
XS
SM
MD
LG