Линклар

logo-print

Путин собиқ иттифоқдаги русийзабонларга фуқаролик беришни осонлаштирувчи қонунни имзолади


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин собиқ иттифоқ республикаларидаги русийзабонларга осонлаштирилган тарзда Россия фуқаролигини бериш ва Россияда меҳнат қилаётган муҳожирлар мажбуриятларига доир қонунларни имзолади.

ИТАР-ТАСС агентлигининг 21 апрель куни хабар қилишича, фуқароликка доир янги қонунга кўра, рус тилида гаплашадиган “Россия Федерацияси, жумладан Россия Империяси ёки СССР ҳудудида узлуксиз яшайдиган, ёки узлуксиз яшайдиган қариндошлари бўлган, ёки бундан аввал яшаган” ҳар қандай шахс Россия фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қонунда фуқаролик олиш жараёни аввалгидан кўра соддароқ ва осонроқ бўлиши кўзда тутилган.

Путин имзолаган яна бир қонунга кўра, Россияда меҳнат қилаётган муҳожирлардан рус тили, Россия тарихи ва Россия қонунлари тўғрисида асосий фактларни билиши талаб қилинади.

Муҳожирлар Россияда бўлиш рухсатномасини узайтириш учун ариза топшираётган пайтда бунга доир имтиҳон топширишлари керак бўлади.

Россияда турли ҳисоб-китобларга кўра, 5 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор. Улар орасида тилини билмаганлар кўпчиликни ташкил қилиши айтилади.
XS
SM
MD
LG