Линклар

Россия ташқи ишлар вазири Киев ҳукуматини Женева битимини бузаётганликда айблади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киев ҳукуматини Женева битими шартларини бузганлик ва Украина шарқидаги радикал кучларни назорат қила олмаётганлик ёки буни истамаётганликда айблади.

21 апрель кунги матбуот анжуманида Лавров Украинанинг Славянск шаҳрида бир кун аввал рўй берган отишмани қоралаб, ҳужум учун масъулиятни “Киевда ҳокимиятни эгаллаб олганлар”нинг тарафдорларига юклади.

Лавров шунингдек Украина шарқида катта миқдорда Россияда ишлаб чиқарилган қуроллар пайдо бўлганига доир хабарларни ҳам инкор қилиб, Россия матбуотининг Славянскда 20 апрель куни россияпараст кучларга ҳужум қилганларнинг қўлида “Америка қуроли” бўлганига доир хабарини далил сифатида келтирди.

Россия ташқи ишлар вазири Украина ҳукуматини 17 апрель куни эришилган Женева битимининг шартларидан бири сифатида Киев майдонларидаги “ноқонуний норозиликлар”ни тўхтатмаганликда ҳам айблади.
XS
SM
MD
LG