Линклар

logo-print

Сурияда 3 июнь куни президент сайлови ўтказилиши эълон қилинди


Уч йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушида 150 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлган.

Уч йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушида 150 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлган.

Сурия парламенти раиси мамлакат президенти сайлови жорий йил 3 июнь куни ўтказилишини эълон қилди.

Al-Arabiya телеканалининг 21 апрель куни маълум қилишича, парламент раиси Муҳаммад ал-Лаҳҳам сайлов 3 июнь куни маҳаллий вақт билан 07:00 дан 19:00 гача бўлиб ўтишини эълон қилган. Сайловда “мамлакатда истиқомат қилаётган сурияликлар” иштирок этиши мумкин, дея қўшимча қилди у.

Президент сайловларининг эълон қилиниши Сурия ҳукумати кучларининг уч йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушида қўли устун келаётган пайтга тўғри келмоқда. Шу пайтгача можарода 150 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлган.

Ҳукумат кучлари катта ҳудудларни ўз назоратига олаётгани рамзи сифатида президент Башар ал-Ассад якшанба куни Пасха байрами муносабати билан насронийлар истиқомат қиладиган шаҳарчага борди. 2011 йил март ойидан бери Ассад камдан кам ҳолатларда пойтахт Дамашқ ташқарисига чиқади.
XS
SM
MD
LG