Линклар

Бу йилги Бостон марафонида хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Бу йилги Бостон марафонида 36 мингга яқин чопқирнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Бу йилги Бостон марафонида 36 мингга яқин чопқирнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Бу йилги Бостон марафонида 36 мингга яқин чопқирнинг иштирок этиши кутилмоқда. Ўтган йилги марафон пайтида содир этилган портлашдан кейин бу сафар, 21 апрель куни ўтказиладиган 118-марафонда хавфсизлик чоралари кучайтирилиши айтилмоқда.

Бундан бир йил аввал иккита қўлбола бомбанинг портлатилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва 260га яқин одам жароҳатланган эди. Портлашларни асли чеченистонлик ака-ука Царнаевлар амалга оширганликда гумон қилинмоқда.

Массачусетс штати губернатори Деваль Патрик хавфсизлик чоралари кучайтирилганига қарамасдан 42 километрлик марафон йўли ҳарбийлашган зонага айланишини истамаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG