Линклар

Путин Қрим татарларини реабилитация қилиш тўғрисида қарорга имзо қўйди


Россия Президенти Владимир Путин Сталин даврида қатағон қилинган Қрим татарлари ва бошқа халқларни реабилитация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

21 апрел куни ҳукумат вакиллари билан учрашувда Путин, “Қримдаги Қрим татарлари, арманлар, немислар, греклар ва Сталин қатағонидан азият кўрган бошқа халқларни реабилитация қилиш тўғрисида қонунни имзоладим”, дея эълон қилди.

Инетрфакс агентлиги хабарида айтилишича, айни қарорда Қримда “ижтимоий-сиёсий вазиятни яхшилаш” тўғрисида ҳам гап боради. Путиннинг айтишича, Қримда бу масалага “кейинги йилларда, ҳатто бир неча ўй йиллик давомида ҳеч ким эътибор қаратмагани оқибатида ижтимоий ривожланиш у ёқда турсин, вазият ёмонлашган”.

Қрим аҳолисининг 12 фоизини ташкил қиладиган Қрим татарлари март ойида минтақани Украина таркибидан чиқариб, Россияга қўшиш масаласида ўтказилган референдумни бойкот қилган эди.

Путиннинг қарори Қримдаги рус бўлмаган миллий озчиликлар қўлловини қозонишга уриниш ўлароқ қабул қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG