Линклар

АҚШ Вице президенти Жо Байден Украина етакчилари билан учрашгани Киевга келди.

Оқ уй маъмуриятининг юқори мартабали мулозимига кўра, вице президент икки кунлик ташрифи давомида Украинага энергетик ва иқтисодий ёрдамни кўзда тутувчи техникавий кўмак режасини эълон қилади.

Оқ уй вакилларига кўра, таклиф қилинаётган ёрдам пакетига табиий газ заҳиралари самарасини ошириш ва муқобил энергия ресурсларини ўзлаштириш бўйича техникавий кўмак лойиҳалари киради.

Украинанинг энергия хавфсизлигига доир хавотирлар Россия ўтган ойда Украинага сотиладиган газ нархини кескин оширгани боис кучайди. Москванинг қарори Россия Украинага қарашли Қрим минтақасини аннексия қилиши ортидан қабул қилинди.

Байденнинг 22 апрель куни Украина муваққат президенти Олександр Турчинов, бош вазир Арсений Яценюк ҳамда парламент вакиллари билан учршиши режалаштирилган.

Қўшма Штатлар Украинанинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда. Вашингтон Россия Украина шарқидаги вазиятни юмшатиш бўйича қадамларни амалга оширмаса, Москвага нисбатан қўшимча санкциялар жорий қилинишидан огоҳлантириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG