Линклар

logo-print

Покистондаги толиблар ҳужумида олти киши ҳалок бўлди


Покистон Пешаворида жанггарилар беш нафар полициячи ва бир фуқарони отиб ўлдирдилар.

Бу воқеа маҳаллий толиблар Покистон ҳукумати билан 1 мартдан эътиборан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида тузилмиш битим муддатини узайтиришдан бош тортганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

Франс-пресс агентлиги маълумотларига кўра, 2007 йилдан буён Покистон бўйлаб уюштирилган ҳужумларда 6800 дан зиёд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG