Линклар

“ВКонтакте” асосчиси ширкат бош директори лавозимидан кетди


Павел Дуровнинг "ВКонтакте"даги саҳифаси.

Павел Дуровнинг "ВКонтакте"даги саҳифаси.

“ВКонтакте” ширкати бош директори Павел Дуров ўз лавозимини тарк этди. Россиядаги энг оммабоп ижтимоий тармоқнинг асосчиси ва раҳбари Дуров ишдан кетиш ҳақидаги аризани 21 мартдаёқ ёзган. Ариза ёзилганидан бир ой ўтгач, ширкат Бошқарувчилар кенгаши Павел Дуровни ишдан бўшатишга қарор қилган.

“ВКонтакте” ижрочи директори Дмитрий Сергеев Дуров ва акциядорлар ширкат асосчисининг тармоқни ривожлантиришда бундан буён ҳам иштирок этиши бўйича ўзаро бир қарорга келишига умид билдирди. Сергеев: “Дуровга янги ташкил қилинган “тармоқ меъмори” лавозими таклиф қилиниши мумкин эди”, деди.

Аввалроқ Дуров ижтимоий тармоқ ходимлари Украинадаги норозилик чиқишларга бағишланган гуруҳлар ташкилотчилари ҳақидаги маълумотни ошкор қилишдан бош тортганларидан кейин уларга Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан босим ўтказгани туфайли ўз акцияларини сотишга мажбур бўлганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG