Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:10

Озарбайжонлик журналист Арманистон фойдасига жосусликда гумонланмоқда


Озарбайжонлик журналист Рауф Мирқодиров.
Озарбайжонлик журналист Рауф Мирқодиров.
Озарбайжон расмийлари таниқли журналист Рауф Мирқодировга Арманистон фойдасига жосуслик ҳамда давлатга хиёнат қилганлик бўйича айблов эълон қилди. Рус тилида чиқувчи “Зеркало” газетаси мухбири бўлган Мирқодиров 19 апрель куни Туркиядан бадарға қилинганидан сўнг Бокуда қўлга олинганди.

Озарбайжон Бош прокуратураси ёйинлаган баёнотда Рауф Мирқодиров 2008 йили Арманистон махсус хизматлари томонидан ёллангани ва Озарбайжон давлат сирлари ҳақида Ереванга маълумот етказиб тургани айтилади.

Бош прокуратура Мирқодировни Арманистон, Грузия ва Туркияда арман расмийлари билан учрашган пайтда уларга Озарбайжон хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тақдим этганликда айбламоқда.

Журналист унга нисбатан очилган жиноят иши тергови якунлангунига қадар уч ой давомида ҳибсда қолиши билдирилган.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият ўтган асрнинг 90-йилларида Тоғли Қорабоғда содир бўлган тўқнашувдан буён сақланиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG