Линклар

Жо Байден: АҚШ Украина раҳбарларини қўллаб-қувватлайди


АҚШ Вице президенти Жо Байден.

АҚШ Вице президенти Жо Байден.

АҚШ Вице президенти Жо Байден 25 май куни Украинада ўтказиладиган президентлик сайловини мамлакат тарихидаги энг муҳим сайлов бўлади, деди.

22 апрель куни пойтахт Киевда сўзлаган Байден Вашингтон бирлашган Украинани яратишда мамлакат раҳбарларига ёрдам беришга тайёр эканини баён қилди.

Айни пайтда АҚШ вице президенти Киев ҳукумати коррупция балосига қарши кураш чораларини кучайтириши лозимлигини қўшимча қилди.

Украина ва Россия ўртасида бўҳрон давом этаётган бир пайтда Жо Байден Қўшма Штатлар Украинанинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлашини намойиш қилиш учун душанба куни Киевга икки кунлик ташриф билан келди.

Байден Украинанинг энергетика масаласида Россиядан мустақил бўлишида АҚШ Киев ҳукуматига ёрдам кўрсатишга тайёр эканини урғулади.

Сешанба куни Жо Байден Украина Президенти вазифасини бажараётган Александр Турчинов билан учрашди. АҚШ вице президентининг Украина Бош вазири Арсений Яценюк билан музокара олиб бориши режаланган.
XS
SM
MD
LG