Линклар

logo-print

Қурултой эшиттиришида “Евроосиё Иттифоқи СССРни қайтариш усулими?” мавзуси муҳокама қилинган ва унинг қатнашчилари бу борада шахсий қарашларини билдирган эди.

Фарғонадан қўнғироқ қилган Ботир ака Қурултой эшиттиришига бундай муносабат билдирди.

***************************************

Озодликнинг аввалги эшиттиришларида ўтган ҳафта Тошкент ва Гулистон шаҳарларида икки ёш йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Жиззах вилоятининг Бахмал туманидан қўнғироқ қилган Одилжон ўз жонига қасд қилиш ҳоллари кўпая бошлаганини ва бундай воқеаларнинг олдини олиш учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши лозим, деган фикр билдирди.

***************************************

Озодликка Россиядан қўнғироқ қилган ўзбекистонлик эркаклар Россияда ўзбек аёллари фоҳишалик билан шуғалланаётгани, бу миллат учун иснод экани ҳақида кўп марта гапиришган.

Грузия пойтахти Тбилисидан қўнғироқ қилган фарғоналик Фарзона чет элга кетган аёлларнинг ҳаммаси фоҳишалик билан шуғулланмаслигини, ўз оиласи манфаати йўлида ҳалол меҳнат қилаётган ўзбекистонлик аёллар кўп эканини таъкидлади.

**************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG