Линклар

logo-print

АҚШ вице президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди


АҚШ Вице президенти Ж.Байден (ч) ва Украина Бош вазири А.Яценюк.

АҚШ Вице президенти Ж.Байден (ч) ва Украина Бош вазири А.Яценюк.

АҚШ Вице президенти Жо Байден “бугунги кунда Украинани парчаламоқчи бўлганлар борлиги”ни айтди.

22 апрель куни Киевда сўзлаган Байден Украина “ўз келажаги учун кураш олиб бораётгани”ни урғулади.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк билан музокарадан кейин сўзлаган Жо Байден Вашингтон Россиянинг Қрим ярим оролидаги хатти-ҳаракатини тан олмаслигини қўшимча қилди.

АҚШ Вице президенти ўз мамлакати Украинанинг Россиядан энергия қарамлигини камайтиришда ёрдам беришини баён қилди.

Жо Байден Қўшма Штатлар Украина хавфсизлик кучларига 20 миллион долларлик техник ёрдам, жумладан, алоқа ускуналари, сапёрлар учун қурилмалар, транспорт воситалари, инженерлик ускуналари етказиб беришини эълон қилди.

Ўз навбатида Арсений Яценюк Украинада президентлик сайлови режада белгиланганидек, келаси ойда ўтказилиши кераклигини урғулади.

Яценюк нутқи давомида Украинага қонуний сайланган президент кераклигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG