Линклар

logo-print

Москва туман суди Алексей Навальнийга 300 минг рубл жарима солди


Москванинг Бабушкинский туман суди Россия мухолифати етакчиларидан бири ва Кремл танқидчиси бўлган Алексей Навальнийни тухмат қилганликда айбдор деб топди.

Навальний ўзининг Твиттердаги саҳифасида Москва шаҳар кенгаши депутати Алексей Лисовенкони “банги” деб ёзганидан кейин депутат Навальнийни судга берган.

22 апрель куни суд ҳаками Анна Некрях Навальнийнинг шарҳини тухмат, деб 300 минг рубл (8350 доллар) жарима тўлаши ҳақида қарор чиқарди.

Навальний рухсат этилмаган намойишда иштирок этганлик айби билан февраль ойи охиридан бери уй қамоғида сақланмоқда.

Айни пайтда, Алексей Навальний ўғрилик айблови бўйича беш йиллик шартли жазо муддатини ҳам ўтамоқда.

Мухолифат лидери ўзига қўйилган айбловни сиёсий асосга эга, деб уни инкор қилган.
XS
SM
MD
LG