Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:20

Ўзбекистон Бангладеш пойтахтида элчихона очмоқчи


Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев.
Ўзбекистон-Бангладеш ҳукуматлараро комиссиясининг 23-25 апрель кунлари Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида Бангладешда Ўзбекистон элчихонасини очиш ҳамда Тошкент ва Дакка ўртасида тўғридан-тўғри самолёт қатновини йўлга қўйиш асосий масала бўлади.

The Daily Star нашри хабарига кўра, музокараларда Ўзбекистон делегациясига Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилик қилади.

Уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасина, Савдо вазири Тофайл Аҳмад, Фуқаролик авиацияси ва Туризм вазири Рашид Хон Менон, Ташқи ишлар вазири Шаҳриёр Аълам ва парламент палаталари раҳбарлари билан учрашиши режаланган.

Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида дипломатик алоқалар 1996 йилда Бангладеш Тошкентда ўз элчихонасини очган пайтда ўрнатилган.

Ҳозир Бангладеш Ўзбекистоннинг саккизинчи йирик савдо ҳамкори ҳасобланади.

2012-2013 йилларда Бангладеш Ўзбекистонга 6,51 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилган. Ўзбекистондан қарийб 539,39 миллион долларлик маҳсулотлар импорт қилган.
XS
SM
MD
LG