Линклар

logo-print
Ўзбекистон Россиянинг “Оҳангаронцемент” ширкатидаги активларини миллийлаштириши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистоннинг “Деловая неделя” нашри хабар тарқатди.

“Оҳангаронцемент”нинг миллийлаштирилишига мазкур ширкатда олиб борилаётган текширувлар давомида молиявий қаллобликлар, солиқларни яшириш каби ҳолатлар аниқлангани сабаб бўлиши мумкин.

Озодлик радиоси “Оҳангаронцемент”да бошланган текширувлар ҳақида 15 прель куни хабар берган эди.

“Оҳангаронцемент” мамлакатдаги цемент ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири бўлиб, 2006 йилда Россиянинг “Евроцемент груп” холдинги таркибига қўшиб олинган.

"Евроцемент" “Оҳангаронцемент” акцияларининг дастлабки 75%ини 2006 йили Гулнора Каримовага тегишли деб ишонилган "Zeromax" компаниясидан сотиб олган эди.
XS
SM
MD
LG