Линклар

"Севол" кемаси ҳалокатида қурбон бўлганлар сони юздан ошди


"Севол" кемасида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари.

"Севол" кемасида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари.

Жанубий Корея соҳилларида ҳалокатга учраган “Севол” кемаси қурбонлари сони 100 нафардан ошди, 220 киши эса бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

“Севол” кемаси 16 апрель куни Чеджу ороли яқинида чўкиб кетган. Кема бортида 476 нафар йўловчи бўлган. Йўловчиларнинг кўп қисми мактаб ўқувчилари бўлиб, улар Чежудо оролига сайёҳат учун йўл олишган эди.

Олиб борилган тергов ишларига кўра, ҳалокатга кеманинг кескин бурилиши сабаб бўлган. Кема капитани ва унинг икки ёрдамчиси ҳозирда қўлга олинган. Капитан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG