Линклар

Украина муваққат президенти россияпарастларга қарши амалиётни давом эттиришга чақирди


Украина муваққат президенти Александр Турчинов мамлакат шимолида россияпараст айрмачиларга нисбатан “аксилтеррор амалиётларини давом этиш”га чақирди.

Турчиновга кўра, 22 апрель куни россияпарастлар авж олган Славянск шаҳрида қийнаб ўлдирилган икки жасад топилган. Ўлдирилганлардан бири Турчинов раҳбарлигидаги “Батькившина” партияси аъзоси Владимир Рибак экани аниқланган.

Турчинов бу каби жиноятлар “Москванинг россияпарастларни тўла қўллаб-қувватлаши” ортидан содир этилаётганини билдирди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 22 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон суҳбати чоғида Москвани Женева келишувини бажариш учун россияпарастларга босим кўрсатишга чақирди.

Ўтган ҳафтада Женевада АҚШ, Европа Иттифоқи, Россия ва Украина томонидан эришилган келишувда россияпарастлар эгаллаб олинган украин ҳокимиятлари биноларини бўшатишлари ва амнистия эвазига таслим бўлишлари кераклиги назарда тутилган эди.
XS
SM
MD
LG