Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Осиё мамлакатлари бўйлаб етти кунлик сафарга отланмоқда.

Оқ уй раҳбари келаси бир ҳафта давомида Япония, Малайзия, Филиппин ва Жанубий Кореяда бўлади.

Ташрифдан мақсад ушбу мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш экани айтилмоқда.

Обаманинг бу ташрифи Шимолий Корея ўз ядровий дастури атрофидаги ишларни кучайтирган бир пайтга тўғри келмоқда.

Оқ уй раҳбарининг сафари Японияга расмий ташриф билан бошланади. Сўнгги бор бу мамлакатга президент Билл Клинтон 1996 йилда расмий ташриф билан келган эди.

Шунингдек, АҚШ президенти сўнгги 50 йил ичида илк бор Малайзияга ташриф буюради.
XS
SM
MD
LG