Линклар

Олти юз нафар АҚШ ҳарбий ҳизматчиси яқин кунларда режадан ташқари ўтказиладиган ҳарбий машқларда қатнашиш учун Полша ва Болтиқбўйи мамлакатларига жўнатилади.

Пентагон расмий вакили контр-адмирал Жон Кирби бу ҳақда сешанба куни маълиум қилди.

Қўшма Штатлар ўз аскарларини НАТО бўйича иттифоқчиларини қўллаб қувватлаш учун Европа шарқига жўнатмоқда.

Ўтган ҳафтада НАТО раҳбари Андерс Фог Расмуссен Украинадаги бўхрон боис ҳарбий альянс шарқий сарҳадларида ҳарбий ҳозирликни кучайтишини билдирган эди.

Брюсселда Шимолий Атлантика кенгашида қилган маърузасида Расмуссен яқин кунлар ичида ҳам денгиз ҳам ҳаво ва ҳам қуруқликда ҳарбий куч сарабар этилишини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG