Линклар

logo-print
МДҲ мамлакатлари, жумладан Ўзбекистонда ҳам Интернет фойдаланувчилар орасида оммалашган "ВКонтакте" ижтимоий тармоғининг асосчиси Павел Дуров Россияни тарк этгани ва ҳозирча мамлакатга қайтиш режаси йўқлигини маълум қилди.

– Афсуски ҳозир Россияда Интернет бизнеси қилиш имконсиз, - деб баёнот берди Дуров TechCrunch нашрига.

Душанба куни Дуров Интернетдаги саҳифасида "ВКонтакте" раҳбари лавозимидан бўшатилгани ҳақда маълум қилган эди.

17 апрел куни Павел Дуров Россия хавфсизлик идоралари ижтимоий тармоқ раҳбариятидан Киев майдонидаги намойиш ташкилотчилари ҳақида маълумот сўрагани ва у бунга рад жавоби бергани ҳақда маълум қилганди.

"ВКонтакте" ижтимоий тармоғи 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозир 250 миллион фойдаланувчи мазкур тармоқда рўйҳатдан ўтган.
XS
SM
MD
LG