Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:55

Керри: Вашингтон Москвага қарши янги санкциялар қўллаши мумкин


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Кремл раҳбарияти Украина шарқидаги кескинликни тўхтатмаса Вашингтон Москвага қарши қўшимча санкциялар қўллашини айтди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон мулоқоти чоғида Жон Керри Украинадаги кескинликка барҳам бериш йўлида Россия ҳукумати тарафидан ижобий силжиш кузатилмаётгани борасида ташвиш билдирди.

Жаноб Керрининг таъкидича. Россия ҳукуматини Украинада ҳукумат биноларини ишғол этган гуруҳларни қуролларини ташлашга чақириши керак.

Кеча Киевга ташриф буюрган АҚШ вице-президенти Жо Байден ҳам Россия ҳукуматини қўшни давлатнинг ички ишларига аралашиш ва ҳудудларини босиб олишнинг қабул қилиб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирганди.
XS
SM
MD
LG