Линклар

Ўзбекистон бюджетидан 12 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ ўғирланган


Шу йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон бюджетидан 12 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ ўғирланган.

Ўзбекистон Молия вазирлигининг контрол-ревизия бошқармаси расмийлари мамлакатдаги уч мингдан зиёд давлат корхонасида ўтказган текширувлар ортидан бу ҳақда маълум қилди.

Текширув ўтказилган корхоналарнинг 89 фоизида ўғирликлар аниқланган. Ўғирликка масъул амалдорлар ва корхона ходимлари молиявий қоидабузарликда айбланиб, жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистонда давлат бюджети ва давлат ҳаражатлари ҳақидаги маълумотни очиқ манбалардан топиш мушкул. Ўзбекистонда бу очиқ мулоқот мавзуси эмас.
XS
SM
MD
LG