Линклар

Ўзбекистон пахтасини Эрон орқали транзит қилиш 14 фоизга кўпайди


Келаси ҳафта Теҳронда “Ўзбекистон темир йўллари” делегацияси ва Эрон темир йўл ширкати Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Оммон халқаро темир йўл коридори юзасидан тўрт томонлама шартномани амалга ошириш масаласини муҳокама қилади.

Бу ҳақда Эроннинг ИРНА агентлигига таянган ҳолда 12news.uz нашри хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, ўтган бир йил ичида Ўзбекистонга тегишли юкларни Эрон орқали транзит қилиш кўпайган. Масалан, 2013 йилда Ўзбекистон пахтасини Эрон орқали транзит қилиш 2012 йилга нисбатан 14 фоизга ошган. Бунга Ўзбекистон томони темир йўл тарифларини арзонлатгани асосий омил бўлган.
XS
SM
MD
LG