Линклар

logo-print

НАТО Россия ҳарбий учоқларига қарши ўз учоқларини учиришга мажбур бўлди


НАТОга аъзо бир қатор давлатлар 23 апрель куни Россияга тегишли иккита ҳарбий бомбардимончи учоқ Шимолий денгиз орқали чегараларга яқинлашгани муносабати билан ўз қирувчи самолётларини ҳавога кўтаришга мажбур бўлди.

Ҳолландия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Россиянинг Ту-95 бамбордимончилари ҳаво чегараларини тарк этгунига қадар Ҳолландия, Британия ва Дания ҳарбий учоқлари кузатувида бўлган.

Британия ва Ҳолландия Россия учоқлари 2013 йилда бир неча марта мана шундай вазиятни юзага келтирганини билдирди.

Ҳарбий мутахасислар фикрича, Россия дунёга ўз ҳарбий қудратини эслатиб туриш ва бошқа давлатлар ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими имкониятларини ўрганиш мақсадида бундай парвозларни амалга ошириб туради.
XS
SM
MD
LG