Линклар

Туркия Бош вазири арманларнинг авлодларига таъзия билдирди


Режаб Тоййип Эрдўғон.

Режаб Тоййип Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Режаб Тоййип Эрдўғон Биринчи жаҳон уруши пайтида Усмонли империясида ҳалок бўлган арманларнинг авлодларига таъзия билдирди.

23 апрель куни Эрдўғоннинг таъзияси 9 тилда, жумладан, армпан тилида чоп этилди. Унда Эрдўғон мазкур воқеани “ бизнинг умумий оғриғимиз” деб атаган ва ўтмиш воқеалари арманлар ҳамда турклар ўртасида инсоний муносабатлар ўрнатилишига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Эрдўғон ўз баёнотини арманлар геноцид деб атайдиган 1915 йил воқеаларининг 99 йиллиги олдидан эълон қилди. 1915 йилда арманлар депортация қилинган ва бу жараёнда 1,5 миллион арман ҳалок бўлган эди.

Туркия мазкур воқеалар геноцид бўлганини тан олмайди. Туркияга кўра, арманларни депортация қилиш жараёнида минглаб турклар ҳам ҳалок бўлган.

Эрдўғон мазкур масалада чиқиш қилган биринчи турк расмийси бўлди.
XS
SM
MD
LG