Линклар

АҚШ ҲАМАС ва Фаластинни озод қилиш ҳаракатининг миллий бирлик ҳукуматини ташкил қилишга уринишлари тўғрисидаги баёнотидан афсус билдирди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки мазкур уриниш Фаластин-Исроил тинчлик музокараларига тўсқинлик қилиши мумкинлигини айтди.

Исроил ва АҚШ ҲАМАСни яҳудий давлатини йўқ қилиш чақириқларида айблаб, мазкур ташкилот билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиб келади. Исроил ҲАМАС ҳукуматда иштирок этса, бу ҳолатда тинчлик музокаралари бузилишидан огоҳлантирган.

23 апрель куни ҲАМАС ва Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос мансуб бўлган ФАТХ ҳаракати беш ҳафта мобайнида миллий бирлик ҳукумати ташкил этишга ҳаракат қилишларини билдирган эди.

ҲАМАС Фаластиннинг Ғазо минтақасини, ФАТХ эса Ғарбий соҳилни назорат қилиб келади.
XS
SM
MD
LG