Линклар

Сурияда 3,5 миллион одам инсонпарварлик ёрдамидан бебаҳра қолмоқда


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига зид равишда миллионлаб сурияликлар хорижий ёрдамдан бебаҳра қолаётганини билдирди.

23 апрель куни эълон қилинган Бан Ки Муннинг ҳисоботда айтилишича, 3,5 миллион суриялик асосий маҳсулотлар ва хизматлардан, жумладан, тиббиёт хизматдан фойдалана олмаяпти. Ҳисоботда бунинг учун Сурияда низолашаётган барча томонлар танқид қилинган.

Бан Ки Муннинг билдиришича, ҳукумат ва исёнчилар ўзлари назорат қилаётган ҳудудларни инсонпарварлик ёрдами етказаётган ходимларга очиб беришдан бош тортмоқда.

БМТ маълумотларига қараганда, Ҳалаб шаҳрида 2,5 миллион аҳолига фақат 40 нафар шифокор хизмат кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG