Линклар

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги халқаро ташкилот хулосаларини бузиб тақдим этди. “The World Justice Project” ташкилотининг дунё мамлакатларидаги қонун устуворлигига доир 2014 йилги ҳисоботида Ўзбекистон 99 мамлакат орасида 73 ўринни эгаллаган. Лекин ЎзА агентлиги Ўзбекистонни бу рейтингда 3 ўринга қўйган.

Маркази Вашингтонда жойлашган ташкилот томонидан 2010 йилдан бери эълон қилиб келинадиган бу рейтинг “давлат ваколатлари устидан назорат”, “коррупциянинг йўқлиги”, “ҳукумат шаффофлиги”, “фундаментал ҳуқуқлар”, “ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик”, “меъёрларнигн бажарилиши”, “фуқаролик судлари”, “жиноят судлари” каби омилларга асосланган.

Бунда, ҳақиқатан Ўзбекистон “ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик” бўйича учинчи бўлмаса-да, бешинчи ўринга қўйилган. Лекин қолган еттита критерий бўйича 58 билан 97 ўртасидаги поғоналарни эгаллаган Ўзбекистон умумий рейтингда 99 давлат орасида 73-ўринга қўйилган.

Хусусан, Ўзбекистон “давлат ваколатлари устидан назорат” омили бўйича 97-ўрин, “коррупциянинг йўқлиги” бўйича 81-ўрин ёки фуқароларнинг “фундаментал ҳуқуқлар”ига амал қилиниши бўйича 95 ўринни эгаллаган.

ЎзА ва бошқа расмий нашрлар эълон қилган хабарда умумий рейтинг натижалари ёки қолган омиллар бўйича Ўзбекистонга берилган баҳолар келтирилмаган.
XS
SM
MD
LG