Линклар

Путин Украина армияси операциясининг оқибатларидан огоҳлантирди


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқий минтақаларига мамлакат армиясининг ташланиши Киев томонидан “ўз халқига нисбатан жиддий жиноят”, бўлиши ва “оқибатлар”га олиб келишидан огоҳлантирди.

Путиннинг бу баёноти 24 апрель куни Украина ҳарбийлари россияпараст исёнчилар назоратида қолаётган Славянск шаҳрини қайтариб олиш мақсадида ҳужумга ўтиши ортидан эълон қилинди. Славянскдаги ҳарбий операцияда исёнчилардан беш нафари ўлдирилди.

Санкт Петербург шаҳридаги йиғинда қилган чиқишида Путин, украин армияси ҳужумини “жазо операцияси”, Киевнинг ғарбапараст ҳукуматини эса “хунта”, дея атади.

Путин Россиянинг Украинага нисбатан ҳаракатларига жавобан Ғарб давлатлари жорий қилган санкциялар мамлакат иқтисодига таъсир қила бошлаганини эътироф этди, лекин бундан унчалик катта зиён кўрилмаётганини таъкидлади.

Айни пайтда, Москвада чиқиш қилган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қўшма Штатлар ўз нуфузидан фойдаланиб, Киев ҳукуматини ўтган ҳафта эришилган Женева битими шартларини бажаришга кўндириши керак, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG