Линклар

Славянскда беш айирмачи ўлдирилди


Украина армияси 24 апрель куни Слваянскда ҳарбий амалиёт бошлади.

Украина армияси 24 апрель куни Слваянскда ҳарбий амалиёт бошлади.

Украина Ички ишлар вазирлиги мамлакат шарқидаги Славанск шаҳридан россияпараст исёнчиларни сиқиб чиқриш амалиёти пайтида беш нафар жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Украина армияси 24 апрель куни Слваянскда ҳарбий амалиёт бошлади. Икки кун аввал Киев ҳукумати россияпараст айирмачиларга қарши “аксилтеррор” операция қайта бошланишини эълон қилган эди.

Славяскдаги мухбирларга кўра, бир нечта зирҳли машинада бўлган Украина ҳарбийлари айирмачилар тарафидан ўрнатилган назорат пунктини йўқ қилиб, шаҳарга кириб борган.

Хабарларга кўра, айирмачилар қуроллари бўлмаган исёнчиларга Славянск шаҳар ҳокимлиги биносини тарк этишни буюрган.

Украина ҳукумати 24 апрель куни россияпараст исёнчиларга қарши эришилган илк ютуқлар ҳақида ҳисобот берди. Киев ҳукуматига кўра, армия кучлари Қора денгиз соҳилидаги Мариуполь шаҳар ҳокимлиги устидан назорат ўрнатган.
XS
SM
MD
LG