Линклар

Жанубий Кореянинг "Sewol" кемаси чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 171га етди


Жанубий Кореяда ўтган ҳафта ҳалокатга учраган кемадан жасадларни олиб чиқиш давом этмоқда. Қутқарувчилар пайшанба куни олиб чиққан жасадлар билан расман ҳалок бўлганлар сони 171га етди. 130 одам ҳали ҳам беарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда.

16 апрель куни Жанубий Корея соҳиллари яқинида чўккан “Sewol” номли кемада 470дан ортиқ йўловчи, уларнинг аксари мактаб болалари бўлган. Бу болалар ўқиган мактаб бир ҳафталик танаффусдан кейин пайшанба куни яна очилди.

Мактаб эшиклари олдига ҳалок бўлган болалар хотирасига сеулликлар гуллар олиб келишмоқда.

Ҳалок сабаблари ҳали ҳам ўрганилмоқда. Кема экипажининг 20га яқин аъзоси, жумладан, капитан ҳибсга олинган. Улар турли жуиноятлар, хусусан, вазифасига лоқайдлик билан қараганлик ва йўловчиларни ташлаб қочганликда гумон қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG