Линклар

logo-print
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Урганч шаҳридан Россиянинг Волгоград шаҳрига янги рейс очишни режаламоқда.

Бу ҳақда Волгоград халқаро аэропортининг матбуот хизмати маълум қилди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"га қарашли Airbus А320 русумидаги самолётлар Урганч-Волгоград-Урганч йўналишида ҳафтасига бир марта – жума кунлари учади. Парвоз вақти 2,5 соатни ташкил этиши айтилмоқда.

Волгоградга келаётган ўзбекистонликларнинг сони кўплиги туфайли янги рейс очишга қарор қилинди, дейилади Волгоград халқаро аэропорти маълумотида.

Маълумотда янги рейслар қачондан бошлаб амалга оширилиши айтилмаган.

Тошкент-Волгоград-Тошкент йўналишидаги авиақатновлар 2013 йили йўлга қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG