Линклар

logo-print

Жон Керри Москвани Украинадаги барқарорликка путур етказишда айблади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россияга Украинадаги вазиятни ўзгартириш учун берилган “имконият туйнуги” ёпилаётганини билдирди.

Россия Украинадаги бўхронга барҳам бериш юзасидан Женевада эришилган келишув бўйича ҳеч бир ҳаракатни амалга оширмади, деди 24 апрель куни журналистлар олдида чиқиш қилган Керри.

Давлат котибининг айтишича, Москва Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларга ёрдам кўрсатиш билан мамлакатдаги демократик жараён ва барқарорликка путур етказмоқда.

Керри яна бир бор Россияни янги санкциялардан огоҳлантириб, уларнинг оқибатлари “жиддий” ва “қимматга тушишини” айтди.

Вашингтон ва Москва Украинадаги вазият бўйича бир-бирини айблаб келмоқда.

Аввалроқ Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин ташкилот Бош котибини
Украинада “сиёсий мухолифатга қарши ҳарбий куч ишлатилаётганини” қоралашга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG