Линклар

logo-print
Украинанинг муваққат президенти Александр Турчинов Россиядан Украина ички ишларига аралашишни бас қилиб, “шантаж” сиёсатини тўхтатишни талаб қилди.

Телевидение орқали қилган чиқишида Турчинов, шунингдек, Москва Украина чегараси яқинидаги ҳарбийларини олиб кетиши кераклигини айтиб, Украина “террорчилик таҳдиди олдида ортга чекинмайди” деди.

Пайшанба куни Россия Украина чегараси яқинида янги ҳарбий машқларни бошлаганини эълон қилган эди.

Мамлакат мудофаа вазирлигининг билдиришича, бундай қадам Украинада россияпараст айирмачиларга нисбатан куч қўлланилиши ҳамда НАТОнинг Польша ва Болтиқбўйи давлатларидаги ҳарбий машқларига жавобан амалга оширилмоқда.

Украина Ички ишлар вазирлиги 24 апрель куни мамлакат шарқидаги Славянск шаҳридан россияпараст исёнчиларга қарши амалиёт пайтида беш нафар жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқий минтақаларига мамлакат армиясининг ташланиши Киев томонидан “ўз халқига нисбатан жиддий жиноят”, бўлиши ва “оқибатлар”га олиб келишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG