Линклар

27 апрель куни Халқаро Туркистонликлар жамияти Истанбулда Халқаро Туркистон қурултойини ўтказади.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган Халқаро Туркистонликлар жамияти раис муовини Намоз Нормўминга кўра, қурултойда учта масала муҳокама қилинади.

- Биринчиси, Туркистоннинг ўтмиши, иккинчиси, Туркистоннинг бугуни яъни ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий- иқтисодий аҳволи, учинчиси Туркистон билан боғлиқ режалаштирган ишларимиз муҳокамасидан иборат, - деди Намоз Нормўмин.

Унинг айтишича, бир йилдан бери Истанбулда фаолият олиб бораётган Халқаро Туркистонликлар жамияти марказий осиёлик муҳожирларга ҳуқуқий, ижтимоий ва маданий-маърифий ёрдам бериш мақсадида тузилган.
XS
SM
MD
LG