Линклар

logo-print

"Катта еттилик" Россияга қарши янги санкциялар қўллашга келишди


“Катта еттилик” гуруҳига аъзо мамлакатлар Россияга қарши янги санкцияларни қўллаш бўйича келишди.

АҚШ расмийларига кўра, янги молиявий чекловлар душанба кунидан кучга кириши мумкин.

“Россия Женева келишуви доирасида Украинада кескинликни юмшатиш йўлида ҳеч қанақа қадам қўймади”, дейилади G7 баёнотида.

Украина шарқидаги бир қанча маъмурий биноларни эгаллаб олган россияпараст айирмачилар бир қанча одам, жумладан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳарбий кузатувчиларини гаровда ушлаб туришибди.

Германия Мудофаа вазирлигига кўра, Славянскда гаровда ушлаб турилаётган ЕХҲТ миссияси ходимлари орасида Германия, Дания, Чехия, Полша ва Швеция фуқароларидан иборат жами 16 ҳарбий мутахассис бор.
XS
SM
MD
LG