Линклар

“Титаник” кемасидан ёзилган мактуб 150 минг долларга сотилиши мумкин


Ўтган аср бошларида Атлантика уммонида ҳалокатга учраган “Титаник” кемаси йўловчиларидан бирининг кема бортидан туриб Лондондаги онасига ёзган мактуби Британиядаги кимошди савдосида 150 минг АҚШ долларига сотилиши мумкин.

Хат “Титаник” кемаси чўкишидан бир неча соат олдин Эстер Харт исмли йўловчи тарафидан ёзилган.

Йўловчининг ўз онасига ёзган мактуби кема чўкаётган пайтда эрининг палтосини чўнтагида бўлган.

Эстер Харт ва 7 ёшли қизи кема ҳалокатидан омон қолди. Лекин, эри сувга чўкиб ҳалок бўлди.

Чўкишидан олдин у палтосини рафиқасига кийгизган.
XS
SM
MD
LG