Линклар

logo-print

1 май Ўзбекистонда "Фавворалар куни" сифатида байрам қилинадиган бўлди


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 23 апрел кунги қарори билан 1 май мамлакатда "Фавворалар куни" деб эълон қилинди.

Май ойининг биринчи кунида Ўзбекистон пойтахти Тошкент, вилоят ва туман марказларидаги фавворалар атрофида халқ сайиллари ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Совет Иттифоқи даврида Ўзбекистонда 1 май Халқаро меҳнаткашлар бирдамлиги куни сифатида нишонлаб келинган ва дам олиш куни бўлган. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг бу бекор бўлди.
XS
SM
MD
LG