Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:23

Донецкда россияпарастлар гаровга олган ЕХҲТ кузатувчиларини қўйиб юбормоқчи эмас


Украина шарқида россияпараст айирмачилар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти миссиясининг йигирмага яқин кузатувчисини гаровда ушлаб турибди.

Гаровгирлар қўли остидаги ЕХҲТ ҳарбий кузатувчиларини “НАТО жосуслари” эканини айтишмоқда.

Донецкдаги россияпараст айримачилар етакчиси Денис Пушилин 26 апрел куни гаровга олинган ЕХҲТ кузатувчилари Киев ҳукумати ҳибсга олган махбусларга алмаштирилиши мумкинлигини айтди.

Пушилинга кўра, ЕХҲТ кузатувчиларини озод этишнинг ягона йўли шу.

Германия Мудофаа вазирлигига кўра, Славянскда гаровда ушлаб турилаётган ЕХҲТ миссияси ходимлари орасида Германия, Дания, Чехия, Полша ва Швеция фуқаролари бўлган жами 16 ҳарбий мутахассис бор.

Улар Украинада хавфсизлик вазиятини ўрганиш бўйича бир ойдан буён фаолият юритиб келишаётганди.
XS
SM
MD
LG