Линклар

ЕВРО-2020 ўйинларига мезбонлик қилишга 19та шаҳар даъвогарлик қилмоқда


ЕВРО-2020 чемпионати футбол ўйинларига мезбонлик қилишга 19та шаҳар даъвогарлик қилмоқда.

Булар Боку, Минск, Брюссел, София, Санкт Петербург, Копенгаген, Лондон, Скопье, Мюнхен, Будапешт, Қуддус, Рим, Амстердам, Дублин, Бухарест, Глазго, Билбао, Стокхолм, Кардифф шаҳарларидир.

Европа чемпионатининг ярим финал ва финал ўйинига мезбонлик қилиш учун Англия ўзининг "Уэмбли" стадионини, Германия эса "Альянц Арена" стадионини таклиф этмоқда.

2012 йилда Мишел Платини бошлиқ УЕФА ижроя қўмитаси 2020 йилги футбол бўйича Европа чемпионатини бир ёки икки мамлакатда эмас, балки бир қанча мамлакатда ўтказиш қарорини олган эди.

ЕВРО-2020 чемпионати ўйинларининг дастлабки босқичи 13 мамлакатда ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG