Линклар

logo-print

Афғонистон: сайловнинг якуний босқичида Абдулло Абдулло ва Ашраф Ғанилар беллашади


Афғонистонда ўтказилган президентлик сайлови дастлабки натижаларига кўра, мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абдулло сайловчиларнинг 44.9 фоиз овозини қозонган.

Унинг рақиби Ашраф Ғани иккинчи ўринда. Сайловчиларнинг 31.5 фоизи Ғанига овоз берган.

Афғонистоннинг яна бир собиқ ташқи ишлар вазири Залмай Расул 11.5 фоиз овоз қозонган.

Сайловда ҳеч бир номзод эллик фоиздан кўпроқ озоз қозонмагани учун июн ойида навбатдаги давра сайловлари ўтказилади.

Унда сайловда энг кўп овоз қозонган асосий икки номзод - 53 ёшли Абдулло Абдулло ва 64 ёшли Ашраф Ғанилар беллашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG