Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:41

ЕХҲТ кузатувчилари гаровга олингани Вашингтон-Москва муносабатини кескинлаштирди


АҚШ Давлат котиби Ж.Керри ва Россия ТИ вазири С.Лавров.
АҚШ Давлат котиби Ж.Керри ва Россия ТИ вазири С.Лавров.
Украина шарқида Россия тарафдори бўлган айирмачилар халқаро кузарувчиларни гаровга олгани Вашингтон ва Москва муносабатлари янада кескинлашишига сабаб бўлди.

26 апрель куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги бўлиб ўтган телефон сўзлашуви чоғида келишувга эришилмади.

Керри Москвани Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳарбий кузатувчиларини озод қилиш уринишини қўллаб-қувватлашга даъват қилди.

Ўз навбатида Лавров Вашингтонни Киев ҳукумати ҳибсга олган Россия тарафдори бўлган айирмачилар лидерларини озод қилишда ўз таъсирини ўтказишга чақирди.

Айни пайтда 27 апрель куни Малайзияда сўзлаган АҚШ Президенти Барак Обама Россияга нисбатан жорий қилиниши режаланган янги халқаро санкциялардан мақсад Украина шарқида вазиятни беқарорлаштиришни тўхтатиши учун Москвага мужда йўллашдан иборат эканини урғулади.
XS
SM
MD
LG