Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:59

АҚШнинг General Electric ширкати Тошкент ИЭСга ускуна етказиб беради


АҚШнинг General Electric ширкати 2014 йил август ойида Тошкент иссиқлик электр станциясига (ИЭС) буғ-газ ускунаси етказиб беради.

“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси маълумотига кўра, бу Тошкент ИЭСни модернизация қилиш лойиҳаси доирасида амалга ошади.

2012 йил март ойида Словакиянинг Synecta a.s., Istroenergo Group ҳамда SNC Lavalin Polska ширкатларидан иборат халқаро консорциум Тошкент ИЭСни модернизация қилиш ишларини бошлаган.

Халқаро консорциум қурилиш-монтаж ишларини уч йилда битказиши режаланган.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, 2008 йилда имзоланган мазкур лойиҳа қиймати 512 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG