Линклар

Жанубий Корея Бош вазири кема ҳалокати сабабли истеъфога чиқди


Жанубий Корея Бош вазири Чанг Хонг-вон “Sewol” номли йўловчи кема сувга чўккани оқибатда юзлаб одам нобуд бўлгани сабабли истеъфога чиқди.

27 апрель куни Чанг Хонг-вон “ҳалокатнинг олдини ололмагани ва фожиа рўй берганидан кейин самарали тезкор чоралар кўрамагани учун” узр сўради.

Қутқарувчилар ҳозиргача сувга чўккан кемадан 187 йўловчининг жасадини чиқариб олди. Бедарак йўқолган одамлар сони 115 тани ташкил қилмоқда.

16 апрель куни Жанубий Корея соҳиллари яқинида чўккан “Sewol” кемада 470дан ортиқ йўловчи, аксари мактаб ўқувчилари бўлган.

Ҳалокат сабабларини ўрганиш давом этмоқда. Кема экипажининг ҳамма аъзоси, жумладан, капитан ҳам ҳибсга олинган.

Улар ўз вазифасига лоқайдлик билан қараганлик, йўловчиларни ташлаб қочганликда ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG