Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:32

Славянск "ҳокими": Қўлга олинган ЕХҲТ кузатувчилари "уруш асирлари"


Ўзини Славянск шаҳри ҳокими деб эълон қилган Вячеслав Пономарёв.
Ўзини Славянск шаҳри ҳокими деб эълон қилган Вячеслав Пономарёв.
Украина Шарқида жойлашган Славянск шаҳридаги айирмачилар лидери Вячеслав Пономарёв ўзи етакчилигидаги кучлар гаровга олган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) ҳарбий кузатувчилари “уруш асирлари” сифатида ушлаб турганини айтди.

27 апрель куни бир неча журналист иштирокида ўтказилган учрашувда Пономарёв, уруш вазияти ҳукм сураётган бизнинг шаҳарда бизнинг рухсатномамизга эга бўлмаган ҳар қандай ҳарбий "уруш асирлари" ҳисобланади, деди.

Германиянинг тўрт нафар, шунингдек, Дания, Швеция, Польша ва Чех Республикасининг бир нафар вакилларидан иборат бўлган ЕХҲТнинг ҳарбий кузатувчилар гуруҳи 25 апрель куни қўлга олинган.

Пономарёв гаровдаги ҳалқаро кузатувчилар Киев ҳукумати ҳибсга олган Россия тарафдори бўлган айирмачиларга алмаштирилишини бир неча марта такрорлаган.

Якшанба куни кечқурун ЕХҲТ музокарачилари Славянск шаҳрида Вячеслав Пономарёв билан сўзлашув олиб бориши режаланган.
XS
SM
MD
LG