Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:01

Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган пуллик хизматлар прейскуранти эълон қилинди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Интернетдаги расмий сайтида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муасасаларида ҳамда пойтахтда жойлашган республика марказлари, клиникалари ва стационар муассасаларида пуллик асосда кўрсатилаётган асосий диагностик, лаборатор ва инструментал текширишлар нархлари прейскуранти эълон қилинди.

Рўйхатда келтирилган ҳамма нархлар тиббий муассасалар томонидан тасдиқланган ва юқори идоралар, яъни, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маъқуллаган.

Тошкентдаги 16та тиббиёт муассасасида пуллик асосда кўрсатилаётган тиббий хизматлар нархи сўмда кўрсатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз сайтида фуқароларнинг тиббий хизматлар билан боғлиқ ҳамма саволларига жавоб беришга тайёр эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG