Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:44

Афғонистонда президент сайлови натижалари сохталаштирилгани иддао қилинди


Афғонистон собиқ ТИ вазири А.Абдулла (ч) ва собиқ молия вазири А.Ғани.
Афғонистон собиқ ТИ вазири А.Абдулла (ч) ва собиқ молия вазири А.Ғани.
Афғонистон президенти лавозимига икки асосий даъвогар сайлов натижалари сохталаштирилганини иддао қилди.

5 апрель куни ўтказилган сайловнинг биринчи даврасида саккиз даъвогардан бирортаси ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг 50 фоиздан кўп овозини ололмаган.

Шу боис, сайловнинг якуний босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла ва собиқ молия вазири Ашраф Ғани беллашади.

27 апрель куни Абдулла Абдулла овозлар натижалари кенг миқёсда сохталаштирилганини таъкидлаб, биринчи даврада ғолиб бўлганини иддао қилди.

Ашраф Ғани ҳам сохтакорликка йўл қўйилганини айтиб, биринчи даврада ҳеч бир номзод 50 фоиздан кўп овоз олмаганини таъкидлади.

26 апрель куни эълон қилинган дастлабки натижаларга кўра, Абдулла Абдулла сайловчиларнинг 44.9 фоиз овозини, Ашраф Ғани эса 31.5 фоиз овозини олишга муваффақ бўлган.

Сайловнинг якуний натижаси май ойи ўртасида эълон қилиниши кутилмоқда.

Афғонистон президенти лавозими учун сайловнинг якуний босқичи июнь ойида ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG