Линклар

logo-print

Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон темир йўллари раҳбарлари Теҳронда учрашди


Теҳрон шаҳрида Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон темир йўллари раҳбарлари учрашуви бошланди.

Тренд агентлиги хабарига кўра, учрашувда учта давлат вакиллари темир йўл соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама этиши режаланган.

2007 йилдан бери Туркманистон ва Қозоғистон Эрон билан ҳамкорликда “Шимол-Жануб” темир йўл лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Ҳозир Эроннинг темир йўл линиясини Туркманистон темир йўллари билан боғлаш ишлари олиб борилмоқда.

Минтақавий лойиҳа Европа ва Осиё мамлакатларига Марказий Осиё ва Форс кўрфази давлатлари билан боғланиш имкониятини яратади.

Ўтган йил Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йўл линиясини қуриш ишлари бошланган.

Агентлигига кўра, бу лойиҳага Хитой, Қирғизистон ва Эрон ҳам иштирок этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG